Валюта курслари 23/10/2025
$1 – 12101.29
UZS – 0.75%
€1 – 14031.45
UZS – 0.53%
₽1 – 148.01
UZS – -0.05%
Қидириш
Ўзбекистон ва Корея марказий банклари тўлов баланси ва капитал оқимлари бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Корея марказий банклари тўлов баланси ва капитал оқимлари бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Корея марказий банклари тўлов баланси ва капитал оқимлари бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси икки марказий банк ўртасида амалга оширилаётган билим алмашинуви дастури доирасида ўрта муддатли семинарда иштирок этиш учун Корея Марказий банкига ташриф буюрди.

Семинарда Корея Республикаси Марказий банки, Hongik вa Dongguk университетлари профессорлари ҳамда Ўзбекистон Марказий банки вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда иқтисодий сиёсат, тўлов баланси, капитал ҳаракатлари ва молиявий барқарорлик масалалари бўйича фикр ва тажрибалар алмашилди.

Шунингдек, экспертлар томонидан Ўзбекистоннинг жорий ҳисоб баланси бўйича иқтисодий баҳолаш моделлари, валюта инқирозининг олдини олиш чоралари ҳамда минтақавий молиявий ҳамкорлик масалалари бўйича тадқиқот натижалари тақдим этилди.

Ташриф доирасида Корея Республикаси Марказий банки Раиси ўринбосари Мин Су Квон билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Корея томони билан ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, Марказий банкнинг тадқиқот салоҳиятини ошириш, валюта назорати ва халқаро захираларни бошқариш соҳаларида тажриба алмашишни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, дастурнинг якуний босқичини 2026 йил январь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг