Валюта курслари 09/07/2025
$1 – 12712.09
UZS – 0.28%
€1 – 14927.81
UZS – 0.36%
₽1 – 162.64
UZS – 1.0%
Қидириш
Иқтисод 09/07/2025 Ўзбекистон ва KOICA микроэлектроника соҳасида юқори технологиялар паркини ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва KOICA микроэлектроника соҳасида юқори технологиялар паркини ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 7 июль куни «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов ва Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори жаноб Шин Мюнг-Сеоп ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда ярим ўтказгичлар ва микроэлектроника йўналишида юқори технологияли саноат инфратузилмасини шакллантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, мазкур соҳага ихтисослашган “Юқори Технологиялар Парки”ни ташкил этиш ташаббуси кун тартибига қўйилди.

Шунингдек, ушбу ташаббус доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида KOICA грант маблағларини жалб этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Грантлар орқали технологик трансфер, кореялик экспертларни жалб қилиш, илмий-тадқиқот ва стартап лойиҳаларни ривожлантириш каби йўналишларга эътибор қаратилиши кутилмоқда.

Томонлар Ўзбекистон электротехника саноатини янада юқори босқичга олиб чиқиш, янги авлод микрочиплар, сенсорлар ва электрон компонентлар ишлаб чиқариш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олдилар.

KOICA — Корея ҳукумати томонидан ривожланаётган мамлакатларга техник ёрдам ва грант асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ташкил этилган етакчи агентликлардан бири ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг