Ўзбекистон ва Канада олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Канада олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 ноябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Канада элчихонаси ҳамда Канаданинг бир қатор таълим муассасалари вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.
Делегация таркибида Канада Элчихонасининг савдо масалалари бўйича иккинчи котиби Юргита Рушките, Ниагара коллежининг глобал ривожланиш бўйича бизнес раҳбари ва Доуглас коллежининг халқаро ривожланиш бўйича менежери иштирок этди.
Учрашувда олий таълимда амалиётга йўналтирилган дастурлар, қўшма таълим лойиҳалари, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда академик алмашинувни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга, жумладан икки дипломли дастурлар, академик алмашинув ва амалиётга йўналтирилган лойиҳаларни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар.