Ўзбекистон ва John Deere қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва John Deere қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов АҚШнинг "John Deere" компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича вице-президенти Петер Заксе билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида томонлар амалга оширилаётган ва истиқболдаги лойиҳаларни барқарор ҳамда самарали молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, халқаро молия институтлари, етакчи банклар ва инвестиция жамғармалари маблағларини жалб этиш имкониятлари атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада ўзаро манфаатли ечимлар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, илғор қишлоқ хўжалиги техникаси ва замонавий технологияларни мамлакатимиз аграр тармоғига жорий этиш, инновацион ечимлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Томонлар маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш, билим ва тажриба алмашувини кучайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларнинг амалий самарадорлигини таъминлаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.
Учрашув якунида белгиланган йўналишлар бўйича ҳамкорликни изчил давом эттириш ва аниқ лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича келишиб олинди.