Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
Ўзбекистон ва JBIC сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва JBIC сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва JBIC сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов Япониянинг халқаро ҳамкорлик бўйича банки (JBIC)нинг инфратузилма ва экологик лойиҳаларни глобал молиялаштириш гуруҳи раҳбари Ҳироки Секине билан учрашди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва JBIC ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида инвестицион ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш йўллари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, JBIC “Янги Ўзбекистон” дастурларини амалга оширишда мамлакатнинг ишончли стратегик ҳамкори ҳисобланади. 1995 йилдан буён банк нефть-кимё, энергетика, инфратузилма, телекоммуникация ва тўқимачилик соҳаларида умумий қиймати 3,7 миллиард долларидан ортиқ лойиҳаларни молиялаштирган.

Шунингдек, IТ-инфратузилмани ривожлантириш, аэронавация тизимларини модернизация қилиш, тез ёрдам машиналари етказиб бериш, кўп тармоқли клиникалар қуриш, шунингдек, тижорат банклари учун кредит линияларини очиш бўйича қўшма ташаббусларнинг истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг