Ўзбекистон ва Жанубий Корея сейсмик хавфсизлик бўйича меморандум имзоладилар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея сейсмик хавфсизлик бўйича меморандум имзоладилар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея сейсмик хавфсизлик бўйича меморандум имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ва Корея Республикасининг Ер ва инфратузилма хавфсизлиги бўйича агентлиги (KALIS) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш, уларни техник кўрикдан ўтказиш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда илғор халқаро амалиётларни жорий этишга қаратилган.

Ҳужжат доирасида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш, семинар ва тренинглар ташкил этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди.

Томонлар мазкур меморандум икки томон ўртасидаги профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш, қурилиш соҳасида, хусусан, сейсмика йўналишида хавфсизлик ва сифатни ошириш, шунингдек, замонавий ёндашувларни кенг жорий этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг