Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги протоколни имзолади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги протоколни имзолади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги протоколни имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 октябрь куни ИССВда Департамент директори Алишер Мурсалиев Кореянинг InnoBiz Association Korea бош директорı Сеунг Кю Оҳ раҳбарлигидагı делегацияси билан учрашди.

Томонлар инновациялар, рақамлаштириш ва кичик ҳамда ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, икки давлат корхоналари ўртасида технологик салоҳиятни ошириш ва тажриба алмашишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасининг ИInnoBiz Association ўртасида қўшма инновацион лойиҳаларни ривожлантириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни назарда тутувчи Протокол имзоланди.

InnoBiz Association - Кореянинг кичик ва ўрта корхоналар инновацион технологиялари уйшмаси бўлиб, ҳукумат ва кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазирлиги кўмагида ташкил этилган.

Уюшма инновацион компанияларни бирлаштириб, илғор технологияларни жорий этиш, экспортни ривожлантириш ва бизнеснинг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади. InnoBiz сертификати корхонанинг юқори технологик салоҳиятини тасдиқлайди ҳамда давлат қўллаб-қувватлаш дастурларидан фойдаланиш имконини беради.

Уюшма илмий-техник лойиҳаларни, халқаро ҳамкорликни ва экологик барқарор ечимларни илгари суради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР