Валюта курслари 02/06/2025
$1 – 12790.43
UZS – 0.17%
€1 – 14486.44
UZS – 0.6%
₽1 – 162.60
UZS – -0.02%
Қидириш
Ўзбекистон 31/05/2025 Ўзбекистон ва Жаҳон одил судлов лойиҳаси ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва Жаҳон одил судлов лойиҳаси ҳамкорлик меморандумини имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форуми доирасида Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти вакили, давлат сектори билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Марк Левис билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги ютуқлар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Форум доирасида Адлия вазирлиги ҳамда ВЖП ўртасида ҳамкорлик учун англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳужжат келгусида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

М. Левис Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ҳуқуқ устуворлиги индексида мамлакатимиз энг тез ривожланаётган давлатлардан бири эканлигини қайд этди. Шунингдек, “Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш тизими” бошқа давлатлар учун ҳам илғор намуна сифатида кўрсатилди.

Томонлар ҳуқуқий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва илғор тажриба алмашинувини давом эттириш юзасидан келишиб олдилар.

Учрашув якунида М. Левис Ўзбекистон делегациясини Варшавада бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг