Валюта курслари 28/01/2026
$1 – 12128.02
UZS – 0.25%
€1 – 14419.00
UZS – 0.46%
₽1 – 158.52
UZS – -0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Италия мигратсия соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини белгилаб олдилар

Ўзбекистон ва Италия мигратсия соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини белгилаб олдилар

Ўзбекистон ва Италия мигратсия соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини белгилаб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Италиянинг Тошкентдаги янги тайинланган Элчиси Гвидо Де Санктис ўртасида конструктив мулоқот бўлиб ўтди.

Унда икки давлат ўртасида миграция соҳасида амалга оширилаётган мавжуд лойиҳаларнинг кейинги босқичлари ҳамда яқин истиқболда режалаштирилаётган ташаббуслар атрофлича кўриб чиқилди.

Элчи Гвидо Де Санктис — Италияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассисларни касбий ва тил жиҳатдан тайёрлаш мақсадида Италян мактабларини ишга туширишда ҳамкорликка тўлиқ тайёр эканликларини билдирди.

Шунингдек, учрашувда ҳамюртларимизни Италиядаги мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига қонуний ва тизимли равишда жалб этиш масаласи муҳокама қилиниб, ушбу йўналишда аниқ амалий режалар ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг