Валюта курслари 20/11/2025
$1 – 11910.93
UZS – -0.25%
€1 – 13784.52
UZS – -0.4%
₽1 – 147.49
UZS – 0.06%
Қидириш
Ўзбекистон ва Испания қишлоқ хўжалиги учун барқарор сув таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда

Ўзбекистон ва Испания қишлоқ хўжалиги учун барқарор сув таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда

Ўзбекистон ва Испания қишлоқ хўжалиги учун барқарор сув таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров Испаниянинг “Cox Water” компанияси департамент бошлиғи Каррерас Игнасио билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида аграр соҳада ҳамкорликни янада кучайтириш, янги лойиҳаларни амалий босқичга ўтказиш ҳамда қўшма ташаббусларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини барқарор ва узлуксиз сув билан таъминлашга қаратилган йирик лойиҳа — қудуқлар, насос станциялари, сувни тозалаш иншоотлари ва сақлаш ҳавзаларидан иборат бўлган сув таъминоти станциялари кластерини қуриш режалари атрофлича кўриб чиқилди.

Компания томонидан ҳозирги кунда Навоий вилоятида 3 239 гектар майдон учун 14 та, Бухоро вилоятида 2 670 гектар учун 10 та, Жиззах вилоятида 1 282 гектар учун 6 та, Қашқадарё вилоятида эса 16 580 гектар учун 65 та сув таъминоти станциясини барпо этиш ишлари режалаштирилган.

Ушбу лойиҳалар сув ресурслари танқислиги кучайиб бораётган бир пайтда қишлоқ хўжалиги учун барқарор сув таъминотини яратишга хизмат қилади ҳамда ҳудудларда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини оширади.

Энергия тежамкор насослар ва тозалаш иншоотлари эса харажатларни сезиларли қисқартиради, бу эса қишлоқ хўжалиги кластерларининг инвестицион жозибадорлигини янада кучайтиради.

Суҳбат якунида томонлар лойиҳа бўйича техник талабларга қатъий риоя қилган ҳолда ишлаш, инфратузилма ечимларини маҳаллий шароитга мослаштириш ҳамда ўзаро шерикликни янада мустаҳкамлашга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг