Валюта курслари 23/02/2026
$1 – 12212.79
UZS – 0.36%
€1 – 14411.09
UZS – 0.36%
₽1 – 159.52
UZS – 0.36%
Қидириш
Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки 2026–2027 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки 2026–2027 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки 2026–2027 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров Ислом тараққиёт банкининг минтақавий маркази операциялари менежери Фарид Аҳмед Хан билан учрашув ўтказди. Унда 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, мазкур даврда кўриб чиқилиши режалаштирилаётган лойиҳаларнинг тайёргарлик даражаси, уларнинг техник-иқтисодий асослари ҳамда амалга ошириш муддатлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар лойиҳаларни тезкор ва самарали босқичга олиб чиқиш, молиялаштириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда натижадорликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида устувор йўналишлар — сув ресурсларини самарали бошқариш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш, инфратузилмани модернизация қилиш каби йўналишлар муҳокама марказида бўлди.

Мавжуд мастер-режалар таҳлил қилиниб, уларни Ислом тараққиёт банкининг уч йиллик иш дастурига киритиш мумкин бўлган янги истиқболли лойиҳалар юзасидан таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР