Ўзбекистон ва Иордания таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилд
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 сентябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Иордания Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазирининг биринчи ўринбосари, Олий таълим кенгаши директори Шади Ал-Масаъдеҳ билан учрашди.
Суҳбат чоғида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳи Абдуллоҳ ИИ ибн ал-Ҳусайннинг жорий йил август ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган "Йўл харитаси"да белгиланган вазифаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан аниқ келишиб олинди.
Икки мамлакат ўртасидаги таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Хусусан, олий таълим муассасалари ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, илмий-тадқиқот йўналишларида қўшма дастурларни амалга ошириш ҳамда академик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов иштирок этди.