Валюта курслари 13/03/2026
$1 – 12102.39
UZS – -0.27%
€1 – 13990.36
UZS – -0.55%
₽1 – 153.08
UZS – -0.21%
Қидириш
Ўзбекистон ва Иордания савдони ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Иордания савдони ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Иордания савдони ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 март куни Ўзбекистон Республикаси ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов ҳамда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги саноат, савдо ва таъминот вазири Яруб Қуда ўртасида ВКА тарзида музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда уни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, фармацевтика тармоғи, рақамли тиббиёт соҳасида замонавий ечимларни жорий этиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 79,2 фоизга ошди. Ўзбекистонда Иордания капитали иштирокидаги 18 та корхона фаолият юритмоқда.

Ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари ҳамда Ўзбекистон ва Иордания ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича музокаралар жараёни кўриб чиқилди. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши ўзаро маҳсулот етказиб беришни кенгайтириш, ишбилармонлик фаоллигини ошириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш учун қўшимча шароитлар яратиши қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг