Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон ва Иордания қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Иордания қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Иордания қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузухуров бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб турибди.

Сафар доирасида Иордания Қишлоқ хўжалиги вазири Абдулҳалим Саэб билан учрашув ўтказилди. Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги аграр соҳадаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилиниб, қатор келишувларга эришилди.

Муҳокамаларда томонлар шўрга ва сув танқислигига чидамли помидор, буғдой ва арпа навларини Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Бу борада Ўзбекистондаги синов далаларида тажрибалар ўтказилиб, олинган натижалардан келиб чиқиб янги агротехнологияларни татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Учрашувда чорвачиликни ривожлантириш, хусусан, «Авасси» зотли қўйларни мамлакатимизда маҳаллийлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Иордания томони Ўзбекистонга дастлаб тўрт бош қўй ҳадя тариқасида тақдим этишини, шунингдек, музлатилган уруғ материалларини ҳам юборишини маълум қилди.

Бундан ташқари, икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик ресурсларини алмашиш ва генетик банклар ҳамкорлигини йўлга қўйиш борасида келишувга эришилди. Шу ўринда Ўзбекистоннинг ўсимликлар генетик ресурслари бўйича халқаро шартномага қўшилиш масаласи ҳам кўтарилди.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб, “Made in Uzbekistan” бренди остида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этишга келишиб олдилар. Мазкур тадбир Иорданиянинг йирик импортёр компаниялари, тадбиркорлари ва инвесторларини жалб этиб, ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг