Ўзбекистон ва Иордания маданий ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 22 сентябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Иордания маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нидал Иброҳим ал-Аҳмад билан учрашди.
Томонлар жорий йил август ойида Иордания Подшоҳи Абдулла ИИ нинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган “Йўл харитаси”да белгиланган маданий соҳадаги вазифаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди, жумладан, ўзаро маданият кунларини ўтказиш, ҳунармандчилик кўргазмалари, туристик салоҳият тақдимотлари, конференциялар ташкил этиш, шунингдек, ҳар икки мамлакат ҳудудида ташкил этиладиган турли маданий тадбирларда томонлар вакилларининг иштирокини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Иордания халқлари ўртасида дўстлик анъаналарини мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси сифатида халқ дипломатиясини ривожлантириш аҳамияти таъкидланди.