Валюта курслари 17/02/2026
$1 – 12191.30
UZS – -0.24%
€1 – 14464.98
UZS – -0.21%
₽1 – 158.51
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Иордания иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этмоқда

Ўзбекистон ва Иордания иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этмоқда

Ўзбекистон ва Иордания иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Макка шаҳрида Ислом савдо ва тараққиёт палатаси (ICCD) Бош ассамблеясининг 41-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Қурбонов бошчилигида фаол аъзо сифатида иштирок этди.

Йиғилишда ташкилот фаолиятига оид бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, муҳим қарорлар қабул қилинди. Хусусан, Абдуллоҳ Солеҳ Камел ICCD президенти лавозимига навбатдаги муддатга қайта сайланди.

Шунингдек, аъзо давлатлар палаталари томонидан тақдим этилган номзодлар асосида Директорлар кенгаши таркибини шакллантириш масаласи муҳокама қилинди.

Молиявий кун тартиби доирасида 2024 йил молиявий ҳисоботлари ҳамда 2026 йил бюджети маъқулланди.

Бундан ташқари, 2026 йилда ўтказилиши режалаштирилган халқаро бизнес-форумлар ва иқтисодий тадбирлар тақвими тақдим этилди.

Йиғилишда қабул қилинган қарорлар Ислом дунёсидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестициялар ҳажмини ошириш ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР