Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида парламентлараро мулоқот ривожланмоқда
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида парламентлараро мулоқот ривожланмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 март куни “Ўзбекистон – Индонезия” ва “Индонезия – Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлари аъзоларининг онлайн шаклда учрашуви ўтказилди.
Муловот давомида икки мамлакат ўртасидаги параламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқларни кенгайтириш, инвестиция ва экспорт соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда юқори даражадаги ташрифларни ташкиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Индонезия билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Шунингдек, ўзаро ташрифлар доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлашда парламентларнинг ўрни муҳим экани алоҳида қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштириш ва изчил давом эттириш бўйича келишувга эришилди.