Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорликни кенгайтириш ва 2026 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Смита Пант билан учрашув ўтказди.

Конструктив мулоқот давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, шериклик алоқаларини ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши, турли даражаларда ўзаро ташрифларни тайёрлаш, шунингдек келгуси йилнинг январь ойида Деҳлида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш ва 2026 йилга мўлжалланган, ўзбек-ҳинд муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар режасини келишиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР