Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 4 май куни “Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш” мавзусидаги халқаро конференцияда (Душанбе, 2018 йил 3-4 май кунлари) иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Давлат ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари, жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Музокараларда 27 март куни Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорликнинг муайян механизмлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув чоғида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирда Ҳиндистон томони биринчи марта ташкилотнинг тўлиқ аъзоси сифатида иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР