Валюта курслари 25/07/2025
$1 – 12653.48
UZS – -0.85%
€1 – 14871.64
UZS – -0.71%
₽1 – 159.75
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 24/07/2025 Ўзбекистон ва Грузия транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Грузия транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 23 июль куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Мариам Квривишвили хоним билан музокаралар ўтказди.

Томонлар автомобиль ва темир йўл ташувлари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Грузия денгиз портларидан фойдаланган ҳолда халқаро мултимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Шунингдек, И.Махкамов "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши лойиҳасининг аҳамияти ва келгусида мазкур темир йўлнинг халқаро транспорт йўлаклари тизимига, жумладан, Ўрта йўлакка интеграциялашувини инобатга олиб, грузин томонига ушбу лойиҳада иштирок этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.

Икки мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида вазирлар Ўзбекистон ва Грузиянинг сайёҳлик шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш юзасидан фикр алмашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг