Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистон ва Грузия сиёсат, иқтисодиёт ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Грузия сиёсат, иқтисодиёт ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Грузия сиёсат, иқтисодиёт ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Грузия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Грузия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Хвтициашвили бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон - Грузия муносабатларининг кенг кўламли кун тартиби юзасидан атрофлича фикр алмашилди, олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунида эришилган келишувлар ижросининг бориши кўриб чиқилди, яқин истиқболга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

Томонлар савдо ҳажмини ошириш, логистика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, туризм ва таълим каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшимча чоралар кўришга келишиб олдилар.

Икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР