Ўзбекистон ва GPIC кимё саноатидаги ҳамкорликни муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Баҳрайнда Gulf Petrochemical Industries Company (GPIC) компанияси раҳбарининг ўринбосари Аднан Ал-Маҳмуд билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон кимё саноатини ривожлантириш миллий дастури доирасида стратегик ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Хорижий томон мамлакатнинг стратегик жойлашуви ва хом ашёни чуқур қайта ишлаш соҳасидаги салоҳиятини таъкидлаб, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида агрохимё соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, GPIC делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини тайёрлаш ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.