Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистон ва Гонконг инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Гонконг инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Гонконг инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Шохрух Гуламов Гонконг Махсус Маъмурий ҳудуди Ҳукуматининг Инвестицияларни ривожлантириш агентлиги - Invest Hong Kong (InvestHK) директори Алф Лау билан учрашди.

InvestHK - 2000 йилда ташкил этилган давлат агентлиги бўлиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқаро компанияларни қўллаб-қувватлаш ва Гонконгнинг глобал молиявий марказ сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш билан шуғулланади.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги инвестициявий ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, икки томонлама солиққа тортишни олдини олиш ва инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш бўйича келишувлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ҳужжатлар узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Шунингдек, Тошкент-Гонконг йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, вазирликнинг Гонконгдаги ваколатхонасини очиш, Гонконг банкининг Тошкентдаги филиалини ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон делегациясининг Гонконгга ташрифи бўйича амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.

Томонлар бизнес алоқаларини ривожлантиришга ўзаро қизиқиш билдирдилар ва эришилган келишувларни амалга ошириш устида ишни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг