Валюта курслари 28/01/2026
$1 – 12128.02
UZS – 0.25%
€1 – 14419.00
UZS – 0.46%
₽1 – 158.52
UZS – -0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Голландиянинг Peterson & Control Union Европа Иттифоқига мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Голландиянинг Peterson & Control Union Европа Иттифоқига мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Голландиянинг Peterson & Control Union Европа Иттифоқига мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Нидерландиянинг Peterson & Control Union Group компаниясининг EMEA минтақаси (Европа, Яқин Шарқ ва Африка) бўйича директори Уди Губай билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда экспорт бозорларини диверсификация қилиш, маҳаллий маҳсулотларни Европа Иттифоқи, АҚШ ва Япония каби «премиум» бозорларга олиб чиқиш, шунингдек, хорижий бозорларда ўзбек маҳсулотларининг барқарор миллий имижини шакллантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Учрашув давомида мамлакатнинг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш салоҳияти, шунингдек, халқаро сифат ва сертификатлаш талабларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмларини Европа Иттифоқи бозорида кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Peterson & Control Union Group компаниясининг Ўзбекистонда фаолиятини йўлга қўйиш истиқболлари, жумладан, республикада фаолият юритаётган АгроЛаб лабораторияси негизида қўшма корхона ташкил этиш бўйича эҳтимолий лойиҳани амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг