Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 15/08/2025 Ўзбекистон ва GGGI “Яшил иқтисодиёт” лойиҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва GGGI “Яшил иқтисодиёт” лойиҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 14 август куни Global Green Growth Institute (GGGI) вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Абидхаджаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Global Green Growth Institute (GGGI) — 2012 йилда БМТ Бош Ассамблеяси қарори билан халқаро ташкилот мақомига эга бўлган, бош офиси Сеул шаҳрида жойлашган халқаро ҳамкорлик институти. Ташкилотнинг асосий мақсади — аъзо давлатларда яшил иқтисодиёт, барқарор ривожланиш ва кам углеродли ўсишга кўмаклашиш ҳисобланади. GGGI 40 дан ортиқ аъзо давлат ва ҳамкор мамлакатларда фаолият юритади.

Мулоқот давомида томонлар GGGI ҳамкорликда амалга оширилаётган “яшил молия” лойиҳаларининг бугунги кундаги ҳолати, эришилган натижалар ҳамда келгусида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар қўшма ташаббуслар доирасида янги лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш, самарали ҳамкорликни давом эттириш ва Ўзбекистонда барқарор ривожланиш ҳамда яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда белгиланган мақсадларга етишда самарали ва тизимли фаолият олиб боришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг