Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик ва мода саноати соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик ва мода саноати соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Германиянинг Гесамтмасче ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 2023-2025 йилларда ҳамкорликда амалга оширилган GUZ Partners лойиҳаси доирасида эришилган ютуқлар ва лойиҳанинг кейинги босқичида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.
GUZ Partners лойиҳаси доирасида 2023-2025 йилларда 25 та ўқув семинарлари, 8 та ихтисослаштирилган тадбирлар ўтказилиб, 2 000 дан зиёд соҳа вакиллари малакаси оширилди.
Германия компанияларининг юртимизга ҳамда Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналарининг Германияга бизнес-миссиялари ташкил этилди. Учрашув давомида Германиялик ҳамкорларга изчил ва сермаҳсул ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирилди.
Мазкур лойиҳа Юртимиз тўқимачилик саноатида малакали кадрлар тайёрлаш, Ўзбекистон тўқимачилик саноати имиджи ҳамда экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.