Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Германия ташқи ишлар вазири Ёҳанн Вадефул билан учрашди.

Яқинда бўлиб ўтган самарали телефон мулоқоти асосида томонлар яқин келажакдаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги жадал шерикликни янада ривожлантиришга интилиши яна бир бор тасдиқланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг