Ўзбекистон ва Германия сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришни мақсад қилган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Германиянинг Элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро муносабатларни икки ва кўп томонлама йўналишда янада мустаҳкамлаш, шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари ва илғор технологияларини жалб этиш орқали хомашёни чуқур қайта ишлаш, ҳамда мамлакат ҳудудларида барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.