Валюта курслари 09/10/2025
$1 – 12072.03
UZS – 0.28%
€1 – 14016.83
UZS – -0.2%
₽1 – 148.01
UZS – 0.95%
Қидириш
Ўзбекистон ва Германия молиявий-техник ҳамкорлик ва 2026 йилда музокараларга тайёргарликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Германия молиявий-техник ҳамкорлик ва 2026 йилда музокараларга тайёргарликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Германия молиявий-техник ҳамкорлик ва 2026 йилда музокараларга тайёргарликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  2025 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Германия Федератив Республикаси билан молиявий-техник ҳамкорлик масалаларига бағишланган ҳукуматлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Делегацияларга вазир ўринбосари Шохрух Гуламов ва Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) вакили Каролина Пробст раислик қилдилар.

Томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ва истиқболларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон–Германия муносабатларининг стратегик характерга эга эканини таъкидладилар.

Қайд этилишича, KfV билан умумий лойиҳа портфели 3,8 миллиард еврони ташкил этади, шундан 280 миллион евро грант маблағларидир. Шу билан бирга, GIZ билан ҳамкорлик давлат бошқаруви, таълим ва иқлим барқарорлиги соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватламоқда.

Лойиҳаларни келишиш ва амалга ошириш жараёнларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон томони Германия томонидан ушбу жараёнларни соддалаштириш ташаббусини ижобий баҳолади.

Маслаҳатлашувларда барқарор ривожланиш, касбий таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва «яшил» энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

Учрашув якунлари 2026 йилги ҳукуматлараро музокараларга тайёргарлик бошланганини ҳамда Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигининг янги босқичига кирилганини кўрсатди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг