Ўзбекистон ва Германия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Германия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, жумладан ўзаро савдони кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.