Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон ва Германия дуал таълим ва малакали кадрлар тайёрлашни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Германия дуал таълим ва малакали кадрлар тайёрлашни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Германия дуал таълим ва малакали кадрлар тайёрлашни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Германиянинг Саксония федерал ерида жойлашган Саксон иқтисодиёти таълим марказида BSW-форуми бўлиб ўтди. Тадбир “Малакали кадрлар — келажакка биргаликда қараш” мавзусига бағишланиб, дуал таълим, кадрлар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Форумда Саксония Бош вазири Михаэль Кречмер, Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дилшод Ахатов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раис маслаҳатчиси Жамил Максуди, шунингдек йирик бизнес доиралари, таълим муассасалари ва халқаро ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида меҳнат бозоридаги глобал чақириқлар, ёш мутахассислар тайёрлашда халқаро тажриба, дуал таълим моделини такомиллаштириш ҳамда кадрлар оқимини самарали бошқариш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Форумнинг муҳим натижаларидан бири сифатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва BSW ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган янги меморандум имзоланди. Унга мувофиқ, ўзаро ҳамкорлик муддати узайтирилиб, кейинги уч йилни қамраб оладиган ҳамкорлик дастури тасдиқланди.

Ушбу ҳужжат дуал таълимни ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда институционал ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қўшма ташаббусларни янги босқичга олиб чиқиши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Форумдан сўнг BSW раҳбарияти ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ўртасида ишчи учрашувлар ўтказилиб, қўшма лойиҳанинг биринчи босқичи натижалари шарҳланди ва келгуси босқич учун устувор йўналишлар белгилаб олинди.

BSW-форум ва унинг доирасидаги учрашувлар Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги стратегик иқтисодий ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди, дуал таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР