Ўзбекистон ва Франциянинг POMA компанияси ўртасида канат йўллари қурилиши муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франциянинг "POMA S.A.S." компанияси вакиллари билан учрашди.
POMA S.A.S. — канатли транспорт тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган 80 йилдан ортиқ тажрибага эга халқаро компания. POMA S.A.S. ҳам туризм, ҳам шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришда фаол иштирок этиб, дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларида лойиҳаларни амалга оширди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, республиканинг туристик ҳудудларида замонавий канат йўлларини қуриш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.