Ўзбекистон ва FIА мамлакатда автоспорт ва халқаро тадбирларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва FIА мамлакатда автоспорт ва халқаро тадбирларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги расмийлар делегацияси Халқаро автомобиль федерацияси (FIА) Президенти Муҳаммад Бен Сулаем билан учрашув ўтказилди.
Унда икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистонда автоспорт инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро тадбирларни ўтказиш ва спортчилар учун замонавий шароитлар яратиш борасидаги истиқболли ташаббусларни кўриб чиқди.
Учрашув давомида мамлакатда йирик спорт лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланиб, FIA билан ҳамкорлик юртимизда автомобиль спортининг янги йўналишларини жорий этиш ҳамда минтақада этакчи марказга айланиш сари муҳим қадам экани қайд этилди.
Томонлар келгусида қўшма лойиҳалар, малака ошириш дастурлари ва халқаро турнирларни ташкил этиш бўйича режаларни белгилаб олди.