Валюта курслари 18/08/2025
$1 – 12547.38
UZS – -0.27%
€1 – 14665.38
UZS – -0.22%
₽1 – 157.02
UZS – -0.46%
Қидириш
Технологиялар 15/08/2025 Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида рақамли технологиялар, телекоммуникация ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Вазир Ш. Шерматов Ўзбекистоннинг IТ соҳасини жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IТ Park'да хорижий компаниялар учун яратилган солиқ имтиёзлар ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратиш борасидаги қилинаёган ишлар ва IТ хизматлар экспортини ошириш борасидаги масалаларга эътибор қаратилди.

Тойво Клаар мамлакатимизнинг сўнгги йиллардаги ютуқларини юқори баҳолади ҳамда Европа Иттифоқи ушбу йўналишларда ҳамкорликни давом эттириш ва қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида томонлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг