Валюта курслари 17/12/2025
$1 – 12105.56
UZS – -0.2%
€1 – 14232.51
UZS – -0.09%
₽1 – 152.56
UZS – -0.31%
Қидириш
Ўзбекистон ва Эстония пайвандлаш ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзоладилар

Ўзбекистон ва Эстония пайвандлаш ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзоладилар

Ўзбекистон ва Эстония пайвандлаш ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида вазир ўринбосари Алишер Муратов ҳамда Эстония Пайвандчилар уюшмаси раиси Сергеи Боага билан ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.

Мазкур учрашув икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва келгусидаги истиқболли йўналишларни муҳокама қилиш имконини берди.

Шунингдек, қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди:

ИСО 9606 халқаро стандарти бўйича сертификатлаштириш жараёнида методик ёрдам кўрсатиш, сертификатларнинг ҳаққонийлигини текшириш юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш, амалий машғулотларни ва баҳолаш воситаларини халқаро талабларга мос ташкил этиш.

Учрашув якунида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг