Ўзбекистон ва EITI қазиб олиш саноати шаффофлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва EITI қазиб олиш саноати шаффофлиги бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова Қазиб олиш саноатининг шаффофлиги ташаббуси (EITI) ташкилоти бошқаруви раиси Ҳелен Кларк бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда, хориж делегацияси томонидан ташкилот фаолияти, EITI стандартларини жорий қилиш бошқичлари ва афзалликлари ҳақида батафсил ахборот берилиб, Ўзбекистоннинг EITIга аъзолик масаласи ислоҳотлар давомийлиги доирасида мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.
Кон-геология вазирлиги раҳбарияти сўнгги йилларда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан қонунчилик базасини такомиллаштириш, шаффофлик, инвестиция муҳитини яхшилаш орқали инвестицияларни кенг кўламда жалб қилиш, атроф-муҳит, ижтимоий ва экология (ESG) стандартларини жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ташриф дастури доирасида EITI делегация вакиллари бошқа вазирлик ва идоралар билан бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.