Ўзбекистон ва Dr. Reddy’s фарматсевтика таълимини ривожлантиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Dr. Reddy’s фарматсевтика таълимини ривожлантиришга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва "Dr. Reddy’s" компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар фармацевтика соҳасида билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида устувор йўналишларни белгилаб олдилар.
Жумладан, ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантиришга қаратилган икки асосий йўналиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди:
EuroGMP стандартлари бўйича ўқув курслари, тренинглар ва семинарлар ўтказиш, шу орқали соҳадаги мутахассисларнинг малакасини тубдан ошириш;
Клиник тадқиқотлар йўналишида билим ва амалий кўникмаларни ривожлантириш, машғулотлар ва халқаро тажриба алмашиш имкониятларини яратиш.
Учрашув якунларига кўра, томонлар ўзаро манфаатли, узоқ муддатли ва тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида бир қарорга келдилар.
Шунингдек, амалий қадамларни белгилаб олиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида алоҳида йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.