Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Ўзбекистон ва DoCotton Group тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва DoCotton Group тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва DoCotton Group тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Туркиянинг “DoCotton Group” компанияси бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Доған бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

Учрашувда, шунингдек, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Нозимжон Холмуродов, “DoCotton Group” компанияси ижрочи директори Эрдал Дағҳан ҳамда тегишли масъуллар иштирок этди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда текстиль саноатини янада ривожлантириш, мавжуд юқори салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва миллий текстиль маҳсулотларини жаҳон бозорида рақобатбардош даражага олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, халқаро даражадаги брендлар яратиш, қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш орқали юқори сифатли ип-калава ва мато ишлаб чиқаришни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар пахта экинзорларида самарадорликни ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, уруғчилик тизимини ривожлантириш ва уруғлар сифатини яхшилаш йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бирга, уруғчилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш, инновацион ёндашувларни татбиқ этиш орқали ҳосилдорлик ва маҳсулот сифати кўрсаткичларини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Якунда томонлар текстиль саноатини модернизация қилиш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон текстиль саноатини халқаро миқёсда янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг