Валюта курслари 25/07/2025
$1 – 12653.48
UZS – -0.85%
€1 – 14871.64
UZS – -0.71%
₽1 – 159.75
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 25/07/2025 Ўзбекистон ва China Energy ўртасида яшил энергия бўйича учта янги шартнома имзоланди

Ўзбекистон ва China Energy ўртасида яшил энергия бўйича учта янги шартнома имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 июль куни “Wind and Solarshine for electricity distribution panels manufacturing” МЧЖ ва “China Energy International Group” ўртасида «яшил» энергетикани ривожлантири ва мамлакат энергетика инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган учта шартнома имзоланди.

Хусусан:

1. Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги 500 МВт қувватли шамол электр станцияси лойиҳаси бўйича консультация кўрсатиш битими.

Маълумот учун: Лойиҳа минтақадаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, юз минглаб хонадонларни тоза энергия билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

2. Тошкент шаҳрида 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими лойиҳаси бўйича консультация кўрсатиш битими.

3. Қурилиш ишларини бажариш учун EPC шартномаси.

Ушбу лойиҳалар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва кам углеродли иқтисодиётга ўтиш бўйича миллий дастурининг бир қисми бўлиб ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг