Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва China Coal ҳамкорлик меморандумини имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 12 ноябрь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов ҳамда вазирлик мутасаддилари China Coal Resources Development Group компанияси раҳбари Лю Гошен бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказдилар.
Учрашувда China Coal Resources Development Group билан ҳамкорликда кўмир қазиб чиқариш ва қайта ишлашда замонавий технологиялар асосида самарадорликни ошириш, инновациялар ва трансформация бўйича илғор технологияларни соҳага татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва келгусидаги алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан англашув меморандумини имзолашди.