Ўзбекистон ва Cerberus Frontier рақамлаштириш ва инвестицияларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Cerberus Frontier рақамлаштириш ва инвестицияларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Cerberus Frontier вa Unitel Group компаниялари вакиллари билан учрашди.
Музокараларда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш ҳамда иқтисодиётнинг стратегик тармоқларига хусусий инвестицияларни жалб этишга қаратилган лойиҳалар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳамкорлик форматлари, қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш ёндашувлари ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида ҳамкорликни мустаҳкамлашга ўзаро қизиқиш билдирилгани ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган аниқ лойиҳаларни янада биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.