Валюта курслари 18/02/2026
$1 – 12137.86
UZS – -0.44%
€1 – 14379.72
UZS – -0.59%
₽1 – 158.13
UZS – -0.24%
Қидириш
Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Makkah Halal Forum” халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Буюк Британия Мусулмонлар савдо форуми ташкилоти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатни ССП раиси биринчи ўринбосари Давронбек Қурбонов ҳамда ташкилот раиси Иқбол Сакрани имзолади. Меморандум савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, бизнес алоқаларини ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий механизмларини белгилайди.

Томонлар савдо делегациялари алмашинуви, иқтисодий ахборот ва статистика билан ўзаро алмашиш, ярмарка ва кўргазмалар ўтказиш, шунингдек техник экспертиза ва таълим соҳасида ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.

Алоҳида эътибор исломий туризмни ривожлантириш, заргарлик саноатига инвестициялар жалб қилиш, минерал ўғитлар экспорти ва консалтинг хизматлари каби йўналишларга қаратилди.

Мазкур меморандум Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва икки мамлакат бизнес жамоалари учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР