Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Болгария меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий ҳимояси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — София шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Болгария Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Галаб Донев ўртасида олий даражадаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдаги асосий масала — меҳнат миграцияси соҳасида адолат ва қонунийликни таъминлаш бўлди.
Музокараларда Болгария корхоналарида ишлаётган фуқароларимиз ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш, виза ҳамда ишга жойлашиш жараёнларини соддалаштириш мавзуси муҳокама қилинди.
Ҳамкорликни инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда ривожлантиришга келишилди.