Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 27/05/2025 Ўзбекистон ва БМТ Интеллектуал мулк ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон ва БМТ Интеллектуал мулк ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 27 май куни Адлия вазири Акбар Тошқулов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) Бош директори Дарен Танг билан учрашди.

Учрашувда интеллектуал мулк соҳасидаги ислоҳотлар, истиқболли йўналишлар ва қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда 70 га яқин ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, 45 таси қабул қилинди. Патент божлари камайтирилди, ҳуқуқбузарликларга қарши чоралар кучайтирилди, ҳамда кичик бизнес субъектларига имтиёзлар белгиланди.

Шунингдек, қуйидаги муҳим ҳамкорликлар амалга оширилгани қайд этилди:

“WIPO Alert”, “IP Diagnostics” лойиҳалари жорий этилди;

Технопарклар учун семинар, “Аёллар ва инновациялар” ташаббуси ўтказилди;

Географик кўрсаткичлар бўйича йўл харитаси тайёрланмоқда;

“WIPO for Creators” платформаси ва янги мобил илова ишлаб чиқилмоқда.

Дарен Танг Ўзбекистон билан ҳамкорликни юқори баҳолаб, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг