Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 11/04/2025 Ўзбекистон ва БМТ болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий ташаббусларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва БМТ болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий ташаббусларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масаласи бўйича махсус вакили Нажат Маалла билан учрашди.

БМТ делегацияси таркибида адолат, муҳожирлар ва болалар ҳуқуқлари бўйича глобал ҳимоячи Пабло Эспинелла, БМТ Болалар жамғармаси (УНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижио ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Музокараларнинг асосий мавзуси болалар фаровонлигини яхшилаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ижтимоий ташаббусларни амалга ошириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилиш бўлди. Барқарор иқтисодий ўсиш ва узоқ муддатли ижтимоий ривожланишнинг муҳим таркибий қисми сифатида инсон капиталига эрта ёшдан бошлаб сармоя киритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ижтимоий аҳамиятли ташаббусларні амалга ошириш учун ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни фаол ривожлантиришга тайёрликларини билдирди.

Ижтимоий ҳимоя, болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва ижтимоий дастурлар самарадорлигини ошириш соҳасидаги стратегик ташаббусларні мувофиқлаштириш мақсадида давлат органлари ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлайдиган махсус мувофиқлаштириш платформасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг