Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистон ва БМТ 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар

Ўзбекистон ва БМТ 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар

Ўзбекистон ва БМТ 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 24 октябрь куни Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университетида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ташкил этилганининг 80 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари - Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Иқтисодиёт ва молия вазири - Жамшид Қўчқоров, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори - Сабине Маҳл, ҳамкор мамлакатлар элчилари, БМТ ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимлик органлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда иштирокчилар БМТнинг дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муносиб платформа бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб, мамлакатимизда БМТ билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга тўхталиб ўтишди.

Хусусан, иштирокчилар Ўзбекистон ва БМТ ўртасида барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш борасида ҳамкорлик натижасида БРМ рейтингида Ўзбекистон 19 поғонага юқорилаганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган БМТ Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда БМТ Бош Котиби Антонио Гутерриш ўртасида ўтказилган олий даражадаги учрашув давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 2026–2030 йилларга мўлжалланган БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилишга келишилганлиги қайд этиб ўтилди.

БМТ вакиллари томонидан мазкур соҳада Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, БРМга эришиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида, 2030 йилга қадар БМТ билан ҳамкорликнинг стратегик йўналишларини белгилан берувчи “2026–2030 йилларга мўлжалланган БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорлик дастури” имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг