Валюта курслари 17/02/2026
$1 – 12191.30
UZS – -0.24%
€1 – 14464.98
UZS – -0.21%
₽1 – 158.51
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Беларусь ёш парламент аъзолари учун демографик барқарорлик бўйича онлайн семинар-тренинг ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Ёшлар парламенти аъзолари учун онлайн шаклда UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида демографик барқарорлик масалалари юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар давомида Ёшлар парламенти аъзолари аҳолининг барқарор ривожланиши, демографик ўсиш ва ижтимоий сиёсат соҳасидаги энг яхши халқаро тажриба билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Тренинг иштирокчилари муаммоларни таҳлил қилиш, ечимлар ишлаб чиқиш ва амалий тавсияларни муҳокама қилиш бўйича машғулотларда фаол қатнашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг