Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми доирасида миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди

Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми доирасида миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди

Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми доирасида миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форум доирасида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Мазкур миллий кўргазмага Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова ташриф буюрди.

Кўргазма “Витебск” концерт залида ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, енгил саноат, электротехника, ахборот технологиялари, туризм ва ҳунармандчилик каби соҳаларда ишлаб чиқарилган турли хил маҳсулот ва хизматлар кенг  намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, “Made in Uzbekistan” бренди остида тақдим этилган маҳсулотлар Ўзбекистонда маҳаллий хомашё асосида, замонавий технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилган бўлиб, улар сифат ва экспортбоплик жиҳатидан халқаро талабларга тўла жавоб беради.

Шу билан бирга, кўргазмада Беларусь Республикасининг миллий маҳсулотлари ҳам намойиш қилинди. Бу икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида ўзаро ўрганиш, тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш учун қулай муҳит яратди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркорлари ўртасида “B2B” мулоқотлар, маҳсулот тақдимотлари ва савдо учрашувлари ташкил этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг