Валюта курслари 24/02/2026
$1 – 12236.13
UZS – 0.19%
€1 – 14439.86
UZS – 0.2%
₽1 – 159.10
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Беларус қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Беларус қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Беларус қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев, Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ҳамда Беларус Республикаси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Александр Яковчис ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мавжуд лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда янги қўшма ташаббусларни амалиётга жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли шерикликни янги босқичга олиб чиқиш, замонавий технологиялар алмашинуви ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Чорвачиликни ривожлантириш, сут ва сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида Баённома имзоланди ва келишувларга мувофиқ Беларусдан Ўзбекистонга гўшт ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмларини босқичма-босқич кенгайтириш, шунингдек ўзаро мунтазам маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР