Валюта курслари 23/09/2025
$1 – 12257.13
UZS – -0.75%
€1 – 14434.00
UZS – -0.62%
₽1 – 146.69
UZS – -0.99%
Қидириш
Ўзбекистон ва Беларус Адлия вазирликлари архив соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Беларус Адлия вазирликлари архив соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Беларус Адлия вазирликлари архив соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазири ўринбосари Н. Мухаммадиев билан Беларус Республикаси Адлия вазирлиги Архивлар ва иш юритиш департаменти директори Воинов. О. Л бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Н. Мухаммадиев Ўзбекистон ва Беларус ўртасида изчил ривожланиб бораётган ўзаро ҳамкорликни таъкидлаб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, миллий маълумотлар базаси фаолияти, тартибга солиш таъсирини баҳолаш механизмлари, “Тартибга солиш гилотинаси” доирасида охирги йилларда 9700 дан ортиқ эскирган НҲҲ бекор қилингани ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари сезиларли даражада оптималлаштирилгани ҳақида маълумот берди.

Ушбу учрашув доирасида томонлар архив соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, амалиётларни ўзаро ўрганиш ва илмий-услубий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Ташриф якунида меҳмонлар Ўзбекистон Адлия органлари тарихи музейига таклиф этилди. Музейда вазирликнинг ташкил топиши, ривожланиш босқичлари ва ҳуқуқий соҳадаги тарихий жараёнлар акс этган экспозициялар намоён қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг